Магистратурага қабул ҳақида баъзи маълумотларни эслатиб ўтамиз:
Ҳужжатлар magistr.edu.uz портали орқали фақат онлайн қабул қилинади, абитуриентлар ҳужжат топшириш учун ОТМга келмайди;
Магистратурада абитуриентларга 5 та мутахассислик йўналишини танлаш имконияти берилмайди. Фақат битта йўналиш танланади;
Кириш имтиҳонлари мутахассислик ҳамда чет тили фанидан бўлади. Бошқа фанлардан бўлмайди;
Магистратура имтиҳонларида максимал тўплаш мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.
–Диплом бали – 100 балл;
-Мутаҳассислик тест бали – 100 балл;
-Чет тили тест бали – 50 балл.
Чоп этилган мақолалар учун кириш имтиҳонларида балл берилмайди;
Ҳужжатлар қабул қилиш 5 июлдан бошланиб, 30 июлгача давом этади;